Сарвар ва Комил Бухорода "Бир муҳаббат қиссаси"ни намойиш этишди

Сана: 25.09.2017 2764

Сарвар ва Комил Бухорода "Бир муҳаббат қиссаси"ни намойиш этишди

Маълумки, Сарвар ва Комил "Бир муҳаббат қиссаси" номли кино-концерти билан гастрол сафарларини ўтказиб келишмоқда. Юқори савияда ўтаётган жонли ижродаги бу концерт куни кеча Бухорода бўлиб ўтди. "Истиқлол"да бўлиб ўтган дастур Бухорога кўчишини ваъда қилган хонандалар бунинг уддасидан чиқишди. Концерт "Истиқлол"да бўлиб ўтган дастур каби ўта ҳароратли ва файзли бўлди.  Бу концертни узоқ кутган Бухоро аҳли Сарвар ва Комил билан бирга қўшиқларни биргаликда куйлашди. Яна бир мувофаққиятли концерт кутилган манзилда ҳам аъло даражада якунланганлиги билан ижодкорларни қутлаб қоламиз. Ўйлаймизки, бу гастрол сафари Сарвар ва Комилнинг "Истиқлол"да бўлиб ўтиши режалаштирилган навбатдаги яккахон концертига қадар давом этади ва мухлислар мазкур  кино-концертдан баҳраманд бўлишади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol