“Ада эмас, дада” мусиқали комедиясининг премьераси бўлиб ўтди

Сана: 25.09.2017 2747 қайноқ

“Ада эмас, дада” мусиқали комедиясининг премьераси бўлиб ўтди

Куни кеча энг узоқ кутилган фильмнинг илк намойиши бўлиб ўтди. Картина тақдимотига хонандалар, актёр ва актрисалар, фильм ижодкорларининг яқинлари ташриф буюрдилар. Мазкур “Ада эмас, дада” мусиқали комедиясининг ижодкорлари анъанага кўра саҳнага таклиф этилиб, бирма бир таништирилди ва шундан сўнг фильм намойиш этилди. Ушбу картинани сиз 25 сенятбрдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

“Ада эмас, дада” мусиқали комедиясининг премьераси бўлиб ўтди

Эслатиб ўтамиз, Картина Мирмақсуд Охунов режиссёрлигида тасвирга туширилган. Оператор ўз ишининг устаси Рустам Муродов. Композитор Дониёр Агзамов. Сценарий муаллифи Мадина Мўминова. Либослар бўйича дизайнер ва пардозчи Лидия Андре. Продюсер Обид Асомов. Унда бош ролларни Обид Асомов, Фотима Режаметова ва Тоҳир Содиқов ижро қилган. Ролларда Абдураим Абдуваҳобов, Мурод Ражабов, Тоҳир Саидов, Матёқуб Матчонов, Мунаввара Абдуллаева, Дилбар Икромова, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Шуҳрат Нуралиев, Шоҳида Узоқова, Ботир Муҳаммадхўжаев ва бошқалар қатнашган. Фильмни ичида 10 та саундтрек мавжуд бўлиб, қўшиқларни Тоҳир Содиқов, Рашид Ҳолиқов, Райхон, Манзура, Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова, Даврон Эргашев, Жаҳонгир Позилжонов ва марҳум Мўмин Орипов, Зиёда, Улуғбек Раҳматуллаев, Отабек Муталхўжаев ҳамда Ойбек ва Нигора ижро этишган. Фильмни суратга олиш ишлари 2007 йилда бошланган бўлиб, жараён 2010 йилгача давом эттирилган. Тасвирга тушириш ишлари Тошкентда бўлиб ўтган. Картина учун Ўзбекфильм павильёнида жуда катта махсус декорациялар қурилган. Кинофильм бундан 20 йил олдин суратга олинган "Тохир ва Зухра" комедиясининг мантиқий давоми ҳисобланади. Фильм воқеалари айнан "Тохир ва Зухра" картинаси қаҳрамонларининг хаётидан ҳикоя қилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol