“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” тадбирлари давом этади

Сана: 19.09.2017 2514

“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” тадбирлари давом этади

“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” тарғибот тадбирлари Хоразм вилоятида якунланди.
Мазкур тадбирларда 90 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 94 205 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар, аҳоли дам олиш марказлари, марказий ўйингоҳлар, ташкилот ва муассасаларда уюшмаган аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.
Ўтказилган тадбирлар давомида таълим муассасаларида, ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи “Оқ булут”, “Қадр”, “Менинг дунёим”, “Меҳмон” ва “Тинчлик соҳили” каби бадиий фильмлар умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, мусиқа ва санъат мактабларидаги 12 000 нафардан зиёд ўқувчи ёшларга намойиш этилди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol