Улуғбек Раҳматуллаев тез кунда янги қўшиқ ва унинг клипини намойиш қилади

Сана: 18.09.2017 884

Улуғбек Раҳматуллаев тез кунда янги қўшиқ ва унинг клипини намойиш қилади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев айни дамда яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Шу билан бирга янги видеоклиплар устида ҳам иш олиб бормоқда. Ана шундай сўнгги яратилган тароналардан бири тез кунда клипи билан бирга омма ҳукмига ҳавола этилади. Мазкур ижод маҳсули "Ёнимда" деб  номланади. "Азизлар, ҳар йили янги концертга 10 дан зиёдроқ қўшиқлар ёзиб, уларни биринчи бўлиб, фақатгина концертга ташриф буюрган мухлислар тинглаши мумкинлигини айтамиз. Лекин бошқа давлатларда ўқиш ва иш билан машғул бўлганлиги боис концертга кела олмайдиган мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан, 8 ноябрьдан 13 ноябргача, "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтадиган "Соғинч фасли" деб номланган концертимиз олдидан баъзи бир қўшиқларни премьера қилишга аҳд қилдик. Бу ҳам албатта мухлисларнинг хоҳшидир. Ўтган сафар фақат қўшиқларни премьера қилган бўлсак, бу йил клипи билан бирга тақдим қиламиз. Ўйлаймизки, сиз бундан хурсанд бўласиз." - дейди хонанда мухлисларига берган маълумотида. Демак, тез кунда Улуғбек Раҳматуллаевдан навбатдаги қўшиқ ва клип премьераси. Кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol