Етти йил кутилган фильмни қарши олишга тайёрмисиз?

Сана: 12.09.2017 2788

Етти йил кутилган фильмни қарши олишга тайёрмисиз?

24 сентябрь куни пойтахтимизда жойлашган Алишер Навоий номидаги киносаройида "Ада эмас, дада" номли мусиқали фильмнинг илк премьераси бўлиб ўтади. Энг узоқ кутилган мазкур кинокартинанинг намойишидан олдин, фильм ҳақида батафсил маълумот беришга аҳд қилдик. Келинг. Аввало фильмнинг жонкуяр ижодий жамоаси ҳақида тўхталсак. Картина "9 ой", "Севги фазоси", "Шабнам", "Жаноб хечким", "Бегоналар", "Бевалар", "Рўё" каби фильмлар орқали таниш бўлган Мирмақсуд Охунов режиссёрлигида тасвирга туширилган. Оператор ўз ишининг устаси Рустам Муродов. Композитор Дониёр Агзамов. Сценарий муаллифи Мадина Мўминова. Либослар бўйича дизайнер ва пардозчи Лидия Андре. Продюсер Обид Асомов. Унда бош ролларни Обид Асомов, Фотима Режаметова ва Тоҳир Содиқов ижро қилган. Ролларда Абдураим Абдуваҳобов, Мурод Ражабов, Тоҳир Саидов, Матёқуб Матчонов, Мунаввара Абдуллаева, Дилбар Икромова, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Шуҳрат Нуралиев, Шоҳида Узоқова, Ботир Муҳаммадхўжаев ва бошқалар қатнашган. Фильмни ичида 10 та саундтрек мавжуд бўлиб, қўшиқларни Тоҳир Содиқов, Рашид Ҳолиқов, Райхон, Манзура, Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова, Даврон Эргашев, Жаҳонгир Позилжонов ва марҳум Мўмин Орипов, Зиёда, Улуғбек Раҳматуллаев, Отабек Муталхўжаев ҳамда Ойбек ва Нигора ижро этишган. Фильмни суратга олиш ишлари 2007 йилда бошланган бўлиб, жараён 2010 йилгача давом эттирилган. Тасвирга тушириш ишлари Тошкентда бўлиб ўтган. Картина учун Ўзбекфильм павильёнида жуда катта махсус декорациялар қурилган. Кинофильм бундан 20 йил олдин суратга олинган "Тохир ва Зухра" комедиясининг мантиқий давоми ҳисобланади. Фильм воқеалари айнан "Тохир ва Зухра" картинаси қаҳрамонларининг хаётидан ҳикоя қилади. Биринчи фильмда отаси Тохирни уйлантирган бўлса, иккинчи қисмида у отасини уйлантиришга ҳаракат қилади. Қолаверса, бу фильмнинг ичида яна бир фильм ҳам бор.
24 сентябрь куни премьераси бўладиган бу картина 25 сентябрьдан пойтахтимиз кинотеатрларида намойиш этила бошлайди. Шунингдек, фильмнинг премьераси ҳар бир вилоятдаги кинотеатрларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур премьераларда ҳам албатта фильмнинг бош қаҳрамонлари иштирок этишади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol