САРВАР ВА КОМИЛДАН ҚАЙНОҚ ЯНГИЛИКЛАР

Сана: 28.05.2014 4686 қайноқ

Айни кунларда Сарвар ва Комил иштирокидаги “Юрак йиғлар” фильми энг шов-шувли ва кўп томошабинлар йиғаётган фильмлар рўйхатидан муносиб жой олди десак адашмаган бўламиз. 

Мухлисларига кетма-кетликда ижод маҳсулларини тақдим этишда давом этаётган Сарвар ва Комил бирданига иккита шўх таронани ҳозирлаётган экан. Биринчи қўшиқнинг номи “Нотаниш қиз” дея аталади. Иккинчиси ҳақда эса ҳозирча сир тутилмоқда. Тез кунларда тайёр бўлиши ваъда қилинаётган тароналарнинг илк жаранги, албатта, “Ўзбегим таронаси” радиоси ҳамда сайтимизда бўлиб ўтади. 

САРВАР ВА КОМИЛДАН ҚАЙНОҚ ЯНГИЛИКЛАР

Айни кунда Сарвар ва Комил ижодида янгиликлар бисёр. Энг муҳими ижодкорларнинг мухлислари интизорлик билан кутиб юрган илк концерт дастури ва ниҳоят қачон бўлиб ўтиши аниқланди. Шу йилнинг олтин куз фаслида - ноябрь ойининг ўрталарида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган концерт дастурига Савар ва Комил қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Қачон, қаерда ва қай тарзда бўлиб ўтиши ҳақида эса кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

САРВАР ВА КОМИЛДАН ҚАЙНОҚ ЯНГИЛИКЛАР

Мана шундай катта туҳфаларни ҳозирлаётган Сарвар ва Комил айни дамда вилоятдаги муҳлисларини ҳам хушнуд этяпти. Шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Бухоро ҳамда водийда концерт дастурларини тақдим этган Сарвар ва Комил бутун Республика бўйлаб гастроль сафарларини давом эттириш арафасида. Ўз навбатида сайтимиз номидан уларга омад ва куч тилаб қоламиз. 

САРВАР ВА КОМИЛДАН ҚАЙНОҚ ЯНГИЛИКЛАР

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol