“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” ташкил этилди

Сана: 21.08.2017 3223

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш бўйича билдирган фикрлари ижросини таъминлаш мақсадида, истеъдодли ёш хонандаларнинг касбий ва маънавий камол топишига имкон яратиш, уларнинг малака ошириши, тарбиялаш, шоир-бастакор-ижрочи учлигини доимий ҳамкорликда иш олиб боришларига кўмаклашиш,ўз иқтидорини намоён этиши учун зарур ташкилий масалаларни ҳал этиш, бозор муносабатлари шароитида яккахон ижрочилар ва ижодий жамоалар фаолиятига кўмаклашишга доир вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.
Клубнинг асосий мақсади Мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантиришга, аввало ижодкорларни бошчилик қилиш, ўз фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиши, билим ва тажрибаларини ёшларга ўргатиши, шунингдек миллий эстрада санъатини ҳар қандай бегона таъсирлардан, айниқса, эндигина вояга етиб келаётган ёш истеъдод соҳибларини “оммавий маданият” руҳидаги оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, мазмунсиз, савияси паст куй-оҳанглар ва қўшиқларнинг пайдо бўлишини олдини олиш, хорижий санъаткорларнинг ижроси ва хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатларнинг зарарли оқибатларини эстрада хонандаларига тушунтириш, шунингдек ёш, иқтидорли истеъдод соҳибларига ижодий-услубий ҳамда ташкилий томондан малакали кўмак бериш каби муҳим вазифаларни амалга оширишдан иборат.
Келгусида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” фаолиятида, санъаткорларнинг ижодий изланишларида давра суҳбатида билдирилган таклифлар, эътирозлар албатта инобатга олинади. Ҳамманинг мақсади битта – келажагимиз эгаларини соғлом фикрли, маънавияти бутун авлод сифатида тарбиялашга сидқидилдан ҳисса қўшиш.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” ташкил этилди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol