Иззат Ибрагимов "Муҳаббатимсан" таронасини янгича талқинда тақдим қилди

Сана: 16.08.2017 2263

Иззат Ибрагимов "Муҳаббатимсан" таронасини янгича талқинда тақдим қилди

 

Элимиз ардоғидаги хонанда Иззат Ибрагимов ва Ҳўжа гуруҳи яна бир туҳфаси билан музлисларини хушнуд қилди. Улар ўз вақтида хит даражасига чиққан ва бугунги кунга қадар тингловчиларини йўқотмаган "Муҳаббатимсан" қўшиғини янгича талқинда ижро қилиб, омма ҳукмига ҳавола қилишди. Бу композиция ўз ишининг моҳир усталари томонидан яратилган  бўлиб, сўзи Иброҳим Жиянов қаламига мансуб. Мусиқаси Руслан Шарипов томонидан басталанган. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан ишланган. Ўйлаймизки, мусиқий асарнинг янгича талқини ҳам халқимизга манзур келади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol