Ёш хонанда Лайло илк ижод намунасини тақдим қилди

Сана: 14.08.2017 1112

Ёш хонанда Лайло илк ижод намунасини тақдим қилди

Бугунги кунда ўзбек шоу-бизнес оламида кўплаб иқтидорли ёшлар фаолият олиб бормоқда. Ана шундай ёшлар сафи яна биттага кўпайди. Янги мақсад ва яхши ният билан санъат оламига қадам қўйган ижодкор Лайло тахаллуси остида ўз ижодини бошлади. Куни кеча эса у илк қўшиғини халқимизга армуғон қилди. Композиция "Ёнимга кел"  деб номланган. Мусиқий асар Санобар сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Қўшиққа Жамшид Гаффаров  томонидан мусиқий безак берилган. Илк иши бўлишига қарамай, тарона кўрчиликка манзур келди. Ижтимоий тармоқларда  Лайлонинг иқтидори ва ижро маҳоратига илиқ ва ижобий фикрлар билдирилмоқда. Сиз ҳам бу қўшиқдан баҳра олинг ва ўз фикр мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol