Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерти кунлари маълум қилинди

Сана: 07.08.2017 2886 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерти кунлари маълум қилинди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев яқиндагина шўх ва рақсбоп қўшиқ ва клип "Зинкака зинкак"ни омма эътиборига тақдим қилган эди. Айни дамда халқимизга хушкайфият бағишлаётган мазкур ижод маҳсулининг рус тилидаги тури ҳам премьера қилинди. "Гормон звучит" деб номланган  бу тарона хонанданинг  русийзабон мухлисларини қувонтиришига шубҳамиз йўқ. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Улуғбек Раҳматуллаев жорий йилдаги яккахон концерт дастури кунларини ҳам маълум қилди. 8, 9, 10, 11, 12, 13 ноябрь кунлари "Истиқлол" санъат саройида севимли хонандангиз Улуғбек Раҳматуллаев сиз учун куйлайди. Концерт "Соғинч фасли" деб номланган бўлиб, дастурда сиз севган қўшиқлар, дилга яқин тароналар ва албатта янги мусиқий асарлар ҳам ижро этилиши режалаштирилган. Концерт ҳар йилгидек кутилмаган совғаларга бой бўлиши табиий.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol