Нилуфар бир йиллик тайёргарликдан сўнг "Аладдин" қўшиғига видеоклип суратга олдирди

Сана: 31.07.2017 2551

Нилуфар бир йиллик тайёргарликдан сўнг "Аладдин"  қўшиғига видеоклип суратга олдирди

Эстрадамизнинг истеъдодли хонандаси Нилуфар ижодидаги қисқа  танаффусга чек қўйди. Мухлисларини соғинтириб янги ижод намуналарини тақдим этадиган хонанда сўнгги бор "Аладдин" қўшиғини премъера қилган эди. Нилуфар куни кечп мазкур тарона учун видеоклип суратга олдирди. Унинг сўзларига қараганда, бу клипни тасвирга тушириш ишлари узоқ кутилган ва бунинг учун бир йил тайёргарлик кўрилган. Бу муддат ичида клип учун махсус декорация яъни сарой қурилган. Эртак қаҳрамонлари учун либослар тикилган. Видеоклипда иштирок этган барча актёр ва актрисалар эртак қаҳрамонларини гавдалантиришга ҳаракат қилишди.  Унда бош ролларни Алишер Узоқов, Йигитали Мамажонов, Ҳасан ва Ҳусан учлиги ва бошқалар ижро қилишди. Видеоклип серқирра ижодкор Алишер Узоқов режиссёрлигида яратилмоқда. Тасвирчи Иззат Лутфуллаев. Нилуфар фурсатдан фойдаланган ҳолда, барча  ижодий жамоа вакилларига ўз миннатдорчилигини билдириб қолади. Тез кунларда эса видеоклип намойиш этилади

Нилуфар бир йиллик тайёргарликдан сўнг "Аладдин"  қўшиғига видеоклип суратга олдирди

Нилуфар бир йиллик тайёргарликдан сўнг "Аладдин"  қўшиғига видеоклип суратга олдирди

Нилуфар бир йиллик тайёргарликдан сўнг "Аладдин"  қўшиғига видеоклип суратга олдирди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol