Сарвар ва Комилдан "Бахтли бўл"

Сана: 20.07.2017 3482

Сарвар ва Комилдан "Бахтли бўл"

Эстрадамизнинг ёрқин намоёндалари Сарвар ва Комил сўнгги кунларда ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиб, янгидан янги қўшиқлар яратишмоқда. Гастрол концерт дастурларидан ташқари вақт топиб ёзган охирги ижод маҳсулларидан бирини бугун мухлислари ҳукмига ҳавола қилди. Юртимизнинг етакчи радиолари узра жаранг сочган мусиқий асар "Бахтли бўл" деб номланади. Ҳар бир қўшиғи юрак қалбларга етиб борган ва мухлисларнинг энг севимли тароналаридан бирига айланган Сарвар ва Комилнинг мазкур композицияси ҳам юрак қалбларга етиб бориши табиий. Хонандаларнинг маълумотига қараганда, мазкур қўшиқ, айни дамда яратилаётган янги альбомдан ўрин олган илк тарона ҳисобланади. Балки, мусиқий тўплам ҳам айнан шу композиция номи билан аталар. Буни албатта кейинроқ, альбом тақдимотидан сўнг билиб оласиз. Хозир эса "Бахтли бўл" таронасидан баҳраманд бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, Сарвар ва Комил 30 июль куни Москва шахрида ўзининг яккахон концерт дастури билан меҳмон бўлади. Концерт аъло даражада ўтишини тилаб, ижодий жамоага омад деб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol