Райхон ва Сардор Раҳимхондан яна бир омадли дуэт - "Айирма"

Сана: 18.07.2017 3229

Райхон ва Сардор Раҳимхондан яна бир омадли дуэт - "Айирма"

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райхон ва Сардор Раҳимхон бундан бир неча йиллар олдин "Абадий" номли дуэт таронаси билан ўз мухлисларини лол қолдирганди. Орадан йиллар ўтса-да, бу қўшиқ ҳали ҳамон тингловчиларини йўқотмай, яшаб келмоқда. Бу омадли ҳамкорликдан сўнг, хонандалар жорий йилда яна бир лойиҳага қўл уришди. Улар ўз мухлисларини янги дуэт билан қувонтиришди. "Айирма" номли навбатдаги композиция Райҳоннинг яккахон концерт дастурида илк бор ижро этилган эди. Ҳар икки хонанданинг мухлислари интиқиб кутган тарона  оммага тақдим этилди. Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан бирга ёзилган қўшиқ аввалги дуэт каби омадли бўлишига ва хит тароналар қаторидан жой олишига ишончимиз комил.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol