Зоҳиршоҳ Жўраевдан узоқ кутилган қўшиқ премьераси

Сана: 18.07.2017 2535

Зоҳиршоҳ Жўраевдан узоқ кутилган қўшиқ премьераси

Санъатимизнинг ёрқин намоёндаларидан бири, хушовоз хонанда, Зоҳиршоҳ Жўраев ижодидаги танаффусдан сўнг, янги мақсадлар ва катта шижоат билан яна ижод оламига қайтди. Хонанда ҳар бир сониядан унумли фойдаланган ҳолда, бир нечта тароналар ёзишга ҳам улгурди. Бугун радиотўлқинлар орқали премьера қилинган "Яхши кўриб қолдимда" номли мусиқий асар ҳам шулар жумласидандир. Илк жарангидаёқ тингловчилар диққатини тортган бу композиция ўз ишининг моҳир устаси Мусахон Нурматов сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Қўшиқнинг мусиқий сайқалини Жасур Бадалбоев амалга оширган. Зоҳиршоҳ Жўраев ушбу тарона халқимизга манзур келишига катта умид боғлаган ва ўйлаймизки, мусиқий асар мусиқа шинавандаларини бефарқ қолдирмайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol