Бунёдбек Саидовдан навбатдаги совға "Сарамисан севгилим"

Сана: 18.07.2017 427

Бунёдбек Саидовдан навбатдаги совға "Сарамисан севгилим"

Хушовоз хонанда Бунёдбек Саидов Американинг бир нечта шаҳарларида ўзининг яккахон концерт дастури билан меҳмон бўлди. Кутилмаган даражада, хушкайфият билан ўтказилган дастур, узоқ манзилларда истиқомат қиладиган мухлисларини жудаям қувонтирди. Ушбу концертда хонанда нафақат дилга яқин, рақсбоп тароналарини, балки, айнан шу гастрол сафарида куйламан, премьерасини ўтказаман деб яратган бир нечта янги қўшиқларини ҳам ижро қилди. Лос Анжелос, Нью Йорк ва Лас Вегос бўлиб ўтган саёҳатдан сўнг, у жуда катта таассурот ва мамнуният билан юртимизга қайтди ва яна янги лойиҳалар устида иш бошлади. Ҳозирги кунда ана шундай лойиҳалардан бири, тез кунда премьераси қилиниши режалаштирилган навбатдаги таронасини ёзиб тугаллади. "Сарамисан севгилим" деб номланган мазкур композицияни ҳам юртимиз аҳли аъло даражада кутиб олади ва уларга манзур келади деб умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol