"PopCorn" тақдимот маросими санасига ўзгартириш киритилди

Сана: 23.05.2014 4595

Йилнинг энг шов-шувли маросимларидан бири бўлиши кутилаётган "PopCorn" тақдимот маросими 17-июнь куни ўтказилиши зарур эди. Бироқ бу санага куни кеча ўзгартириш киритилди. 

Тақдимот маросими олтин куз фаслига қолдирилди. Бунга эса етарлича сабаблар бор. Кўплаб хонандаларимиз ёз мавсуми бошланиши биланоқ дам олишга йўл олишади ёки вилоятлар бўйлаб гастроль сафарига отланадилар. Айни шу сабаб ҳам барча шоу-бизнес вакилларининг таклифини инобатга олиб, концерт дастури сентябрь ойида ўтказилиши белгиланди. Хонандаларимизда эса имконият доираси янада кенгайди. Чунки куз фаслигача улар мухлисларга янада янги ва сифатли клипларни тақдим этишлари ва кўплаб овозларни тўплаш имкониятига эга бўладилар. Барча хонандаларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol