Юлдуз Усмонова янги видеоклипини премьера қилди

Сана: 13.07.2017 489

Юлдуз Усмонова янги видеоклипини премьера қилди

Элимиз суйган ва мухлислар ардоғида бўлган хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова "Кўнгил" қўшиғи учун видеоклип суратга олдиргани хақида хабар берган эдик. Тасвирга тушириш жараёнларининг ўзидаёқ барчани бирдек қизиқтира олган мазкур ижод маҳсули омма эътиборига намойиш этилди. Ёрқин ва юқори кайфият улашувчи бу клип мухлислар учун муносиб совға бўлди десак янглишмаймиз. Видео асар Шуҳрат Нуралиев режиссёрлигида суратга олинган. Унда Юлдуз Усмонова, Жаҳонгир Позилжонов, Наргиза Абдуллаева, Мансур Агалиев, Шерзод Ҳакимов ва бошқалар иштирок этишган.
Эслатиб ўтамиз, қўшиқ Бобур Бобомурод сўзи, Юлдуз Усмонова мусиқаси билан яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol