Алишер Узоқовдан узоқ кутилган кинокомедиянинг суратга олиш ишлари якунланди

Сана: 12.07.2017 1161 қайноқ

Алишер Узоқовдан узоқ кутилган кинокомедиянинг суратга олиш ишлари якунланди

Серқирра ижодкор Алишер Узоқов "Музлаган" номли фильм устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Айнидамда суратга олиш ишлари якунланиб, монтаж ишлари олиб борилаётган мазкур картина ҳақида режиссёр билан боғланиб батафсилроқ тўхталишга қарор қилдик.
Фильмининг номи ўз маъносидан ҳам, мажозий маънодан ҳам келиб чиққан ҳолда "Музлаган". Картина комедия жанрида бўлиб, унда тўртта бош қаҳрамон мавжуд. Фильмда тўртта дўст, тўртта синфдош ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, бу кино асарни носталгик томонлари ҳам бор. Яъни, ҳозирги 28-30 ёшдан ошганлар фильмни томоша қилиб, ўтмишнинг кўпгина лаҳзаларини ёдга олади, қўмсайди. Картинада бош ролларни Алишер Узоқов билан бирга Бобур Йўлдошев, Расул Каримов, Умид Ҳамдамов ижро этган. Кинофильм август ойининг охири, сентябрь ойининг бошларида оммага тақдим этилиши режалаштирилган.
Фильмнинг ғояси, унинг сюжети ҳақида маълум қилишни истамаган Алишер Узоқов барча айтмоқчи бўлганларини шу фильмда гапириб бўлганини, премьерадан сўнг унда кўтарилган ғояни тушунишларини ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишларини сўзлаб ўтди.
Режиссёр ва актёр Алишер Узоқовни соғинганлар учун бу картина узоқ кутилган ва кутишга арзийдиган совға бўлишига шубҳамиз йўқ.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol