Сардор Раҳимхон "Исмлар хит паради" танловининг ғолиб исмларини эълон қилди

Сана: 10.07.2017 2835

Сардор Раҳимхон "Исмлар хит паради" танловининг ғолиб исмларини эълон қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон "Исмлар хит паради" танловини эълон қилган эди. Унга кўра, хонанданинг кузатувчилари энди қайси исмга аталган қўшиқ яратилишини аниқлаб беришлари лозим эди. Ижтимоий тармоқларда кўплаб мухлислар қолдирган изоҳларга кўра, ғолиб исмлар аниқланди. Кўп сонли кузатувилар Шаҳноза, Сетора ва Мафтуна исмларига тарона яратиш таклифини билдирганлар. Хонанданинг маълум қилишича, у ваъдасига биноан мазкур уч исмга аталган қўшиқ яратади. Қизиқ, Фаридам, Мадинам, Жамилахоним, Санамжон навбатдагиси ким? Бу кетма кетликни ғолиб бўлган уч исмдан қай бири давом эттирар экан? Бу саволга тез кунда хонанданинг ўзидан жавоб оламиз деб ўйлаймиз. Ҳозирча эса исмларга аталган қўшиқларни кутиб қолинг ва кузатишда давом этинг. Зеро, кейинги қўшиқ сизнинг исмингизга бағишланган бўлиши мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol