Ҳулкар Абдуллаева янги видеоклип суратга олдирди

Сана: 10.07.2017 3471

Ҳулкар Абдуллаева янги видеоклип суратга олдирди

Хоразмнинг лобар қизи, хушовоз хонанда Ҳулкар Абдуллаева ёзнинг иссиқ кунларига қарамай, ижод уммонига шўнғиган. У шу кунларда навбатдаги қўшиғи учун видеоклип тасвирга олдирди. Трек ва сюжет жанрида яратилаётган тарона "Олмадан оқ ёрим" деб номланади. Аслида Хоразмча уфори бўлган бу ижод маҳсулига  клип Давр медиа студияси клипмейкерлари томонидан суратга олинди. Халқ сўзи асосида ёзилган композицияга эса Фарруҳ Соҳиб томонидан мусиқа басталанган ва Фурқат Бобожонов аранжировкаси устида ишлаган. Клипда Хоразм рақс қизлари томонидан бетакрор рақс дастаси ижро этилган. Тез кунда оммага намойиш этилиши режалаштирилган видео асар халқимизга манзур келади деб умид қиламиз.

Ҳулкар Абдуллаева янги видеоклип суратга олдирди

Ҳулкар Абдуллаева янги видеоклип суратга олдирди

Ҳулкар Абдуллаева янги видеоклип суратга олдирди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol