Қисқа метражли фильмлар лойиҳалари учун ўтказилган танловда ғолиб аниқланди

Сана: 09.07.2017 2433

Қисқа метражли фильмлар лойиҳалари учун ўтказилган  танловда ғолиб аниқланди

Кинематографияни ривожлантириш маркази ўз олдига қўйган мақсад вазифаларидан келиб чиқиб, 2017 йил 1 июнь куни барча ёшдаги профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар учун Қисқа метражли фильмлар лойиҳалари учун танлов эълон қилган эди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган, республикамизнинг турли вилоятларидан келган кўплаб ёш ижодкорларнинг лойиҳалари 2017 йилнинг 1 июлига қадар қабул қилинди ва улар орасидан саралаб олинган энг яхши тўққиз нафар талабгорнинг лойиҳаси жорий йилнинг 7 июль куни Кинематографияни ривожлантириш марказида ўтказилган танловда кўриб чиқилди.
Танловда иштирок этган ёш ижодкор Гулнора Иванованинг “Фонтан” номли қисқа метражли фильм лойиҳаси танлов комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан ғолиб деб топилди ва унга махсус диплом тантанали равишда топширилди. Шу билан бирга, Мухаммадхон Юсуповнинг “Кино” номли қисқа метражли фильм лойиҳаси комиссия аъзолари томонидан юқори баҳоланганлиги боис, мазкур фильм продюсер Изатилла Рашидов томонидан “Илк фильм” киностудиясида суратга олиш учун қабул қилинди.
Кинематографияни ривожлантириш маркази танловда ғолиб чиққан Г.Ивановага “Фонтан” номли қисқа метражли фильм лойиҳаси асосида фильм ишлаб чиқариш ишларига ҳар томонлама кўмаклашиш билан бирга яратилган фильмни маҳаллий ва халқаро кинофестивалларга тавсия этишни ўз зиммасига олади. Шунингдек, Марказ танловда иштирок этган бошқа ёш истеъдотлар билан келгусида янги лойиҳалар устида ишлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди.
Эътиборлиси, Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган ушбу танлов юртимиздаги ёшларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришда ва янги истеъдотларни кашф этишда муҳимлиги билан аҳамиятлидир.
Ёш истеъдотлар ижодини қўллаб-қувватлаш, уларнинг келгусидаги фаолиятига кўмаклашиш учун бу каби танловларни доимий ўтказишни мақсад қилганмиз, – деди марказ директори Ойбек Абдушукуров.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol