Дилафруз Ҳайитметова янги қўшиғини тақдим қилди

Сана: 06.07.2017 2556

Дилафруз Ҳайитметова янги қўшиғини тақдим қилди

Хоразмнинг шўх қизи, хушовоз хонанда Дилафруз Ҳайитметова сўнгги кунларда юртимиз бўйлаб ўтказилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этибгина қолмай, халқимизга ўз санъатини намоён қилиб, уларнинг муҳаббатини, ишончини қозонмоқда. Мухлисларининг унга бўлган меҳри, хонандани янада кўпроқ ижод қилишга ундамоқда. Ана шундай шижоатнинг самараси дея бугун оммага тақдим қилинган янги қўшиқларидан бирини мисол тариқасида кўрсатишимиз мумкин. "Бошқа-бошқа" деб номланган мусиқий асар тингловчилар ҳукмига ҳавола этилар экан, таронага илк жарангидаёқ илиқ ва ижобий фикрлар билдирилди. Дилафруз Ҳайитметова эсп мазкур композицияси учун қолдирилган изоҳлардан сўнг, аввалгилари каби мухлислари юрагига яқин бўлган қўшиқлар қаторидан жой олишига умид билдирди. Композиция Ҳолида Қамбарова сўзи билан ёзилган. Мусиқаси ва аранжировкаси эса Шербек Авезов томонидан ёзилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol