Тарғиботчилар Андижондан Сирдарёга йўл олдилар

Сана: 04.07.2017 3607

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари Андижонда якунланди. Андижон вилоятининг 2 та шаҳар, 14 та туманларида тарғибот тадбирлари юқори савияда ташкил этилди. Якуний қисми эса Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида ўтказилди.
Мазкур тадбирларда 50 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 62 522 нафар уюшган ва уюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда ёшларнинг иштироки таъминланди.
Тарғиботчилар гуруҳи аҳолининг маданий дам олишларини таъминлаш билан бирга уларни бир мақсад сари бирлаштириш, қалби ва онгига миллий истиқлол ғояларини чуқур сингдириш, салбий таъсирларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини яна ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни мамлакатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб юрти учун нафи тегадиган фидоий инсон бўлишга чақирдилар. Тарғиботчилар Андижонда ўз тадбирларини якунлаб, Сирдарёга йўл олдилар. Айни дамда Сирдарё вилояти бўйлаб тарғибот тадбирлари бошлаб юборилган.

Тарғиботчилар Андижондан Сирдарёга йўл олдилар

Тарғиботчилар Андижондан Сирдарёга йўл олдилар

Тарғиботчилар Андижондан Сирдарёга йўл олдилар

Тарғиботчилар Андижондан Сирдарёга йўл олдилар

Тарғиботчилар Андижондан Сирдарёга йўл олдилар

Тарғиботчилар Андижондан Сирдарёга йўл олдилар

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol