Тез кунда янги фильм "Амиран"

Сана: 02.07.2017 1157

Тез кунда янги фильм "Амиран"

Серқирра ижодкор Азамат Аҳроров яқиндагина "Қайсаргинам 2" картинасини томошабинлар эътиборига намойиш қилган эди. Мухлислар томонидан бу кино асар аъло даражада кутиб олинган эди. Айни дамда эса кинотеатрларда энг кўп томошабинларни ўзига жалб қилаётган  фильмлардан бирига айланган. Режиссёр Азамат Аҳроров бундай ютуқдан илҳомланиб, кейинги ижод маҳсулини ҳам тез кунда  премьера қилишини маълум қилди. "Амиран" деб номланган картина ҳам Азамат Аҳроровнинг бошқа фильмлари каби барчани диққатини тортишига шубҳамиз йўқ. Кино асар мелодрамма жанрида бўлиб, у  севги-муҳаббат ва унинг куч-қудрати ҳақида ҳикоя қилади. Картина  бош қаҳрамон исми билан номланган. Фильм ижодкорларига тўҳталадиган бўлсак, режиссёр ва сценарий муаллифи Азамат Аҳроров. Бош ролда режиссёр билан бирга, Саида Раметова,  Матёқуб Матчанов, Суғдиёна Азимова, Анвар Азимов ва янги чеҳралардан Нигина бу фильмда қизиқарли образларни яратишган. Тез кунда мазкур картинани юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш имконига эга бўламиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг.

Тез кунда янги фильм "Амиран"

Тез кунда янги фильм "Амиран"

Тез кунда янги фильм "Амиран"

Тез кунда янги фильм "Амиран"

Тез кунда янги фильм "Амиран"

Тез кунда янги фильм "Амиран"

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol