Шоҳруҳ Мирзодан “Юрак Ёнар” таронасининг премьераси

Сана: 21.05.2014 5218

Аслида хоразмлик бўлган Шоҳруҳ Мирзо Хоразмда анча машҳур хонандалардан ҳисобланади. Бу сафар янги таронасини Тошкентда тақдим этишга қарор қилди. 

Мухлислари орасида “Настарин”, “Йиғлама” каби қўшиқлари ташриф қоғозига айланган Шоҳруҳ Мирзо “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали навбатдаги янги “Юрак ёнар” номли таронани тақдим этди. Ўзига хос йўналишда ёзилган тарона мусиқаси ва аранжировкаси Сардор Қурбонов томонидан тайёрланган. Қўшиқ матни эса Азамат Отажонов қаламига мансуб. 

Шоҳруҳ Мирзодан “Юрак Ёнар” таронасининг премьераси

Тарона радио орқали илк марта жаранг сочганидан сўнг, мухлислар томонидан қабул қилинган фикрлар қўшиққа ижобий баҳо бериш учун етарли бўлди. Кўплаб тингловчилар Шоҳруҳ Мирзога омад тилаб, келажакда нафақат Хоразм учун, балки бутун Ўзбекистон учун ижод қилишига умид билдиришди. 

Шоҳруҳ Мирзодан “Юрак Ёнар” таронасининг премьераси

Тез кунларда эса Шоҳруҳ Мирзонинг мазкур қўшиғига ишланган видеоклипи сайтимиз орқали тақдим этилади. Дилмурод Агзамов режиссёрлигида суратга олинган видео сизга яхши кайфият улашиши шубҳасиз. 

Шоҳруҳ Мирзодан “Юрак Ёнар” таронасининг премьераси

Ҳозирча эса бугун премьера қилинган таронани сайтимиз орқали тинглаб, севимли мусиқий тўпламингиз рўйхатини кенгайтиринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol