Нилуфар Усмонова ижодий фаолиятида узоқ кутилган хушхабарни мухлислари билан расман бўлишди

Сана: 30.06.2017 3348 қайноқ

Нилуфар Усмонова ижодий фаолиятида узоқ кутилган хушхабарни мухлислари билан расман бўлишди

Хабарингиз бор, халқимизнинг эркатой, самимий ва дангал, шу билан бирга шўх-шаддод хонандаси Нилуфар Усмоновага қўйилган тақиқ олиб ташланди. Узоқ кутилган ва бугунги кунда барчани бирдек қувонтираётган янгиликни мухлислари билан расман бўлишди. "-Бугун об-ҳавонинг авзойи бироз ўзгарган бўлса-да, қалбларда ҳамон ёрқин қуёш ўз нурларини сочиб турибди. Сизлар билан энг яхши янгиликлардан бирини бўлишмоқчиман. 2013 йилдан бери, сизлар билан биз фақат интернет орқали алоқада бўлдик. Ижод намуналаримизни, қайноқ хабарларимизни интернет тармоқлари узра тақдим қилиб бордик. Бу вақт ичида менинг ижодимга бефарқ бўлмаганингиз учун мен сизлардан жудаям миннатдорман. Биз сизлар билан бугунга қадар жудаям кўп нарсага эришдик. Турли лойиҳалар, ижодий янгиликлар, ёқимли учрашувлар, қизиқарли танлов ҳамда акциялар ўтказишга мувоффақ бўлдик. Мана ниҳоят, энди ТВ экранлар ва радиотўлқинлар орқали сизлар билан алоқада бўлиш имконига эгамиз ва албатта тез-тез янгиликларимизни тақдим этиб борамиз. Бу албатта сизларнинг олдингиздаги масъулиятни ва жавобгарлик даражасини янада оширади. Бундан сўнг кўплаб қизиқарли ва катта аҳамиятга эга бўлган фойдали ижод маҳсулларини тақдим қилишга ваъда бераман. Яқин кунларда сизлар билан ТВ экранлар ва радиоканаллар орқали учрашгунча дея сизнинг Нилуфарингиз." - дея дилидаги сўзларини битиб қолдирди. Мана шундай хушхабар билан хонандани қутлаймиз ва улкан ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol