Тарғиботчилар Наманган вилоятидаги 57 йил санъаткор бормаган қишлоқда меҳмон бўлдилар.

Сана: 27.06.2017 2933

Тарғиботчилар Наманган вилоятидаги 57 йил санъаткор бормаган   қишлоқда меҳмон бўлдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирлари, режа асосида Наманган вилоятининг 1 та шаҳар, 11 та туманларидаги 73 та худудларда юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур тадбирларда 50 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари қатнашди ва жами 61 660 нафар аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар иштироки таъминланди.

Тадбир давомида тарғиботчилар, сўнгги бора 1960 йилда санъаткор ташриф буюрган Янгиқўрғон туманидаги чекка қишлоқда меҳмон бўлдилар. Тадбирга йиғилган аҳоли вакиллари қувончлари кўзларидан намоён бўлди ҳамда аҳоли ва ёшлар орасидан вакиллар сўзга чиқиб тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик изҳор этдилар. Мазкур қишлоқдаги тарғибот тадбири катта байрамга айланиб кетди.
Ушбу тарғибот тадбирлари меҳнатга, таълимга жалб қилинмаган ёшларни янада ватанпарвар ва меҳнаткаш, шунингдек, билим олиб, юрти учун фойдаси тегадиган фидоий инсон бўлишга чорлов вазифасини бажарди.
Тарғиботчилар айни дамда Андижон вилоятида ўз ишларини олиб бормоқдалар.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol