Сардор Раҳимхоннинг сирли совғаси

Сана: 24.06.2017 870

Сардор Раҳимхоннинг сирли совғаси

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон сўнгги кунларда тиним билмай ижод қилмоқда. Кетма-кет янги қўшиқлар, видеоклиплар яратиш билан бирга ижтимоий тармоқларда ҳам мухлислари ўртасида қизиқарли танловлар ўтказмоқда. Яқиндагина "Онам" клипини намойиш этган бўлишига қарамай, у шу кунларда яна бир тарона яратиш билан банд. Эътиборлиси шундаки, ёзилаётган қўшиқни яралиш тарихи бундан 12-йил олдинги вақтга бориб тақалади. Хонанда ўша пайтлар бу композицияни ижро этилишига ишонмаган. Ёқимли, таъсирли, ҳар бир юракдан жой олиши кутилаётган мусиқий асарнинг номи ҳозирча сир тутилмоқда. Бироқ Сардор Раҳимхон мухлисларига тез кунда барчасига ойдинлик киритишга ваъда берди. Кутинг ва кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol