Сарвар ва Комилнинг Россия Федерацияси ва Хитой Республикаси бўйлаб ўтказиладиган концерт дастурининг санаси маълум бўлди

Сана: 13.06.2017 2713

Сарвар ва Комилнинг Россия Федерацияси ва Хитой Республикаси бўйлаб ўтказиладиган концерт дастурининг санаси маълум бўлди

Ҳозирги кунда Қирғизистондаги концерт дастурларини якунлаб, Республикамиз бўйлаб гастрол концертларини намойиш этаётган Сарвар ва Комилдан юртимиз аҳли мамнун. Гастрол сафарларидан вақт ажратиб, юртимиз бўйлаб ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ҳам фаол иштирок этаётган хонандаларнинг кейинги манзили Нукус шаҳри. Улар 28-июнь куни “Турон” марказий ўйингоҳида яккахон концертларини намойиш этишади. Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Сарвар ва Комилнинг Россия Федерацияси ва Хитой Республикаси бўйлаб ўтказиладиган концерт дастурининг санаси маълум бўлди

Сарвар ва Комилнинг Россия Федерацияси ва Хитой Республикаси бўйлаб ўтказиладиган концерт дастурининг санаси ҳам маълум бўлди.

19-27 июль кунлари Россия Федерациясининг бир нечта шахарларида “Бир муҳаббат қиссаси” номли дастурлари билан меҳмон бўлишади. Жумладан хонандалар Москва, Санкт-Петербург, Самара ва Владивосток  шаҳарларидаги мухлислари билан учрашадилар.

11-20 август кунлари эса Хитой Республикасининг Урумчи, Корла, Оқсу, Хотан шаҳарларида концерт дастурларини тақдим этишади. Барча гастроллар сингари ушбу манзилларда ҳам қўшиқлар фақат жонли ижро қилинади. Умид қиламизки, киноконцeрт мухлисларга манзур келади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol