Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

Сана: 12.06.2017 3476

Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

Кўхна ва боқий Бухоройи шарифда беш кун давомида бўлиб ўтган тарғибот тадбирлари гўзал ва бетакрор таассуротларга бой бўлди.

Жорий йилнинг 6-10 июнь кунлари давомида Бухоро вилоятининг 2 та шаҳар ва 11 та туманларида жумладан, Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Вобкент, Жондор, Когон, Олот, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Қоровулбозор, Қоракўл, Ғиждувон туманларидаги 14 та умумтаълим мактабларида, 25 та касб-ҳунар коллежларида, 6 та мусиқа ва санъат мактаблари (Когон шаҳридаги 2-сон, Пешку туманидаги 13-сон, Олот туманидаги 15-сон, Қоракўл туманидаги 16-сон, Ғиждувон туманидаги 10-сон, Қоровулбозор туманидаги 18-сонли мусиқа ва санъат мактаблари)да, 2 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (Олот туманидаги 16-сонли, Пешку туманидаги 19-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби)да 3 та ўйингоҳ (Когон шаҳридаги ёшлик, Ғиждувон туманидаги Наврўз, Вобкент туманидаги ёшлик ўйингоҳи)да, 7 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида, 2 та ҳарбий қисмда (Бухоро шаҳридаги 28803-сонли, Қоракўл туманидаги 85“Н” ҳарбий қисмлар), 1 та Маданият саройида (Қоровулбозор туман Нефтчилар маданият саройи), 2 та ҳокимлик биноси (Когон шаҳар, Ромитан туман ҳокимликлари)да ҳамда Бухоро шаҳридаги “Боқий Бухоро” ёзги амфитеатрида юқори савияда ўтказилди.

Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

 Амфитеатрда ташкил этилган гала-концерт 2500 дан зиёд томошабинларни ўз бағрига чорлади. Дилтортар наволар, дилбар рақслар ва жозибали куй-қўшиқлар барчага завқ-шавқ бағишлади.

Мазкур тадбирларда 60 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 43 890 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 10 540 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 13 750 нафар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, 2070 нафар мусиқа мактаби ўқувчилари, 1500 нафар ҳарбий қисм хизматчилари ва 16 030 нафар уюшмаган аҳоли жалб этилди.

Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

Устоз адиблар ва таниқли саньаткорлар томонидан тараннум этилган Ўзбекистонимизни мадҳ этувчи шеъру ғазал, эзгу тилаклар халқимизнинг бир тану бир жон бўлиб, буюк келажагимизни бирга қуришга шай эканлигини яна бир карра исботлади.

Тарғибот тадбири 12 июндан Фарғона вилоятида бошланди.

Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

Тарғиботчилар Бухородан Фарғонага йўл олдилар

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol