Сардор Раҳимхон “Друг” таронаси учун Москвада видеоклип суратга олдирди

Сана: 11.06.2017 3111

Сардор Раҳимхон “Друг” таронаси учун Москвада видеоклип суратга олдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон “Друг” қўшиғига Москвада видеоклип тасвирга тушириш учун жўнаб кетгани ҳақида маълум қилган эдик. Машхур боксчи Шоҳжаҳон Эргашев бош ролни ижро этаётган мазкур клип ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Дилмурод Каримов режиссёрлигидаги суратга олиш ишлари якунлангач, Сардор Раҳимхон Шоҳжаҳон Эргашевни қўллаб-қувватлаш учун мусобақага ҳам ташриф буюрди ва ўйин олдидан рингда “Друг” қўшиғини куйлади.

Сардор Раҳимхон “Друг” таронаси учун Москвада видеоклип суратга олдирди

Бy ҳали ҳаммаси эмас. Сардор Раҳимхон “Друг” қўшиғилан ташқари яна бир янги номи сир тутилаётган композиция учун ҳам видеоклип суратга олдирди. Айни дамда ўз мухлисларини лол қолдираётган хонанда тез кунда кетма кет янги қўшиқ ва клиплари билан нафақат юртимиз аҳлини балки, русийзабон шинавандаларни ҳам ҳайратлантирса ажаб эмас.

Сардор Раҳимхон “Друг” таронаси учун Москвада видеоклип суратга олдирди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol