Лола Қашқадарё вилоятида 3 кунлик концерт дастурини тақдим қилди

Сана: 08.06.2017 2762 қайноқ

Лола Қашқадарё вилоятида 3 кунлик концерт дастурини тақдим қилди

Санъатимизнинг латофатли хонандаси Лола 3 кун мобайнида Қашқадарё вилоятида истиқомат килувчи мухлисларини ўзининг кутилмаган концерт дастури билан хушнуд этди. Қарши, Ғузор ва Шаҳризабз шаҳарларида ўтказилган дастурга ташриф буюрган мухлисларнинг олқиши, позитивлиги ва фаоллиги концертнинг аншлаг тарзда ўтишини таъминлади. Мухлислар Лолага нисбатан бўлган меҳрини ва муҳаббатини севимли қўшиқларини хонанда билан бирга куйлаб изҳор этишди.

Лола Қашқадарё вилоятида 3 кунлик концерт дастурини тақдим қилди

Концерт бўлиб ўтган ҳар бир манзилдан Лола ижтимоий тармоқлар орқали дастур тафсилотлари акс этган фотосурат ва видеолавҳаларни тақдим этиб борди. Ёзнинг жазирама  иссиғига қарамай, мухлисларини хурсанд қилишни ният қилган Лола ўз мақсадига эришиб, пойтахтга қайтди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol