PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

“У” фильми Кипр халқаро кинофестивалида иштирок этади

Сана: 08.06.2017 742

“У” фильми Кипр халқаро кинофестивалида иштирок этади

Жорий йилнинг 14-24 июнь кунлари Кипрнинг тарихий Пафос шаҳрида 12-Кипр халқаро кинофестивали (CYIFF) ўтказилади.
Аҳамиятли томони шундаки, мазкур кинофестивалнинг асосий дастуридан Ўзбекистонлик ёш кинорежиссёр Муҳлиса Азизова томонидан суратга олинган ва яқиндагина 70-Канн халқаро кинофестивалининг Қисқа метражли фильмлар бурчагида намойиш этилган “У” фильми ҳам ўрин олган.
Кинофестивалда турли мамлакатларнинг ёш киноижодкорлари томонидан яратилган 100га яқин тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлари иштирок этиб, фестивалнинг бош соврини – “Олтин Афродита” (Golden Aphrodite) учун курашади. 

“У” фильми Кипр халқаро кинофестивалида иштирок этади

Маълумот учун: Кипр халқаро кинофестивали 2006 йилдан буён ўтказилиб келинаётган бўлиб, жаҳондаги 5500дан ортиқ фестиваллар орасида йирик 100таликка киради.

“У” фильми Кипр халқаро кинофестивалида иштирок этади

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol