Сардор Раҳимхон ва Жонибек Муродовдан узоқ кутилган қўшиқ – “Дўстон”

Сана: 07.06.2017 2960 қайноқ

Сардор Раҳимхон ва Жонибек Муродовдан узоқ кутилган қўшиқ – “Дўстон”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бир неча кун олдин дўсти ва ҳамкасби Жонибек Муродов билан “Дўстон” деб номланган қўшиқ куйлагани ҳақида маълум қилган эдик. Ушбу композиция бугун фақатгина бизнинг сайтимиз ва Ризанова канали орқали тақдим қилинмоқда. Шу билан бирга Тожикистоннинг барча радиотўлқинларида ҳам катта премьера қилинаётган мусиқий асар икки халқ ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашига хизмат қилса ажаб эмас. Икки давлатнинг икки машхур хонандаси томонидан ижро этилган “Дўстон” ўта самимий ёзилган ижод намуналаридан бири ҳисобланади. Бу  мусиқий асарнинг ўзбек тилидаги талқини  аввалроқ тақдим этилган. Ижодкорлар “Дўстларим” деб номланган бу композицияни тожик тилида куйлаб, ҳар икки мамлакатдаги мусиқа шинавандаларини хушнуд этишни ният қилишган эди. Натижаси эса барчага маълум. Дилшод Аҳмадшоҳ сўзи ва мусиқаси, Жасур Абдураҳмонов аранжировкаси билан яратилган “Дўстон” таронасидан ҳозироқ баҳра олинг.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда Сардор Раҳимхон айни кунларда Москва шаҳрида янги видеоклип устида суратга олиш ишларини олиб бормоқда. Бош ролда машхур чемпион Шоҳжаҳон Эргашев иштирок этаётган клип “Друг” қўшиғи учун тасиврга туширилмоқда. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol