Сарвар ва Комил Қирғизистонда “Бир муҳаббат қиссаси” билан меҳмон бўлишди

Сана: 01.06.2017 839

Сарвар ва Комил Қирғизистонда “Бир муҳаббат қиссаси” билан меҳмон бўлишди

Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил гастрол концерт дастурларини бошлаб юборишгани ҳақида хабар берган эдик. Улар ваъда қилинганидек, Қирғизистон Республикасининг бир нечта шаҳарларида “Бир муҳаббат қиссаси” номли яккахон концерт дастурини тақдим қилишди. Аъло даражада қарши олинган дастур тавсилотлари ҳақида хонандалар ижтимоий тармоқлар орқали бўлишиб боришди. Ош, Жалолобод, Ноокен шаҳарларида ўтказилган концерт жонли ижрода бўлиб ўтди. Концертга ташриф буюрганлар уч манзилда ҳам аншлаг концертни гувоҳи бўлишди. Қолаверса, икки қардош мамлакат – Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги маданий алоқаларни ривожи ҳамда икки халқ дўстлигининг мустаҳкамланишига қўшган ҳиссалари учун Сарвар ва Комил фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланишди. Қўшни мамлакатларда ҳам катта мувофаққиятга эришган, қардош халқларнинг ҳам меҳрини қозонган Сарвар ва Комилни навбатдаги омадли концерт билан табриклаймиз. Улар эса шу ўринда  ушбу гастрол концерт  сафарини  уюштиришда кўрсатган амалий ёрдами учун  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol