PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

2017 ЙИЛ МАРТ – АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 31.05.2017 1174 қайноқ

Бир неча йилдирки, биз сайтимиз орқали энг яхши клиплар топ 5 талигини тақдим этиб келамиз. Бугун ҳам шу анъанани давом эттирган ҳолда, навбатдаги рейтингимиз натижалари билан таништирамиз. Демак, 2017 йил март-апрель ойида энг кўп кўрилган клипларни қарши олинг.

 2017 ЙИЛ МАРТ – АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Рейтингимизнинг 5 поғонаси санъатимизнинг гўзал жуфтлиги Ойбек ҳамда Нигоранинг “Учрашувим бор” клипига насиб этди. Мазкур видеоклип қизиқарли сюжетни ўз ичига олиб, барчага яхши кайфяит улашади. 10 март куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган ушбу клиплан бугунги кунга қадар 536 мингдан ортиқроқ томошабинлар баҳра олган.

 

Тўртинчи поғона эса ўз ўрни ва ўз услубига эга бўлган, ҳар бир ижод намунаси билан мухлисларни лол қолдириб келаётган Виа Мароканднинг “Салом муҳаббат” клипи билан забт этилди. Графикага бой бўлган мазкур ижод маҳсули 22 март куни Ризанова каналига жойлаштирилган бўлиб, ундан бугунги кунга қадар 722 мингдан ортиқроқ киши баҳра олган.

 

Топ 5 таликнинг қоқ марказидан хонанда Муниса Ризаеванинг “Қоп-қора” клипи ўрин олди. Бу клип 29-март куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бўлиб, ундан бугунги кунга қадар 795 мингдан ортиқроқ томошабин баҳра олган.

 

Сарвар ва Комилнинг “Телбаман” клипи эса рейтингимизда иккинчи поғонани эгаллади. “Бир муҳаббат қиссаси” номли видеотуркумнинг 3-қисми ҳисобланган бу клип 5 апрель куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бўлиб, уни бугунга қадар 908 мингдан ортиқроқ киши томоша қилган.

 

Рейтингимизда биринчи ўрин. Мафтунокр Шаҳзоданинг “Ёмғир” видеоклипига насиб этди. 30 март куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бу клипдан бугунга қадар 2 миллион 900 мингдан ортиқроқ киши томоша қилган. Ўзгача сюжетни ўз ичига олган клип, ғояси, актёрлар жамоаси ва ёқимли ижро билан кўплаб мухлислар қалбини забт этган десак янглишмаймиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol