Муниса Ризаевадан қувноқ кайфиятдаги видеоклип премьераси

Сана: 18.05.2014 3205 қайноқ

Эстрадамизда мустаҳкам ўринга эга бўлган Муниса Ризаева турли экспериментлардан асло чўчимаслигини яна бир бор исботлади. Муниса Ризаеванинг “Ёрим” номли видеоклипи тайёр ҳолга келди ва эксклюзив равишда эътиборингизга тақдим этмоқдамиз.

Клип томоша қилишдан аввал видеода кутилмаган тасвирлар ва Муниса Ризаевани умуман бошқача қиёфада кўришга тайёр туришингизни тавсия этган бўлардик. Сабаби бу имидждаги Муниса Ризаева фақат клипда намоён бўлиши мумкин. Қувноқ кайфият ва ёз ҳароратига мос қайноқ руҳият баҳш этувчи клип сизга завқ бағишлаши аниқ.

Клипда Сардор Раҳимхон машҳур кино юлдузи образида намоён бўлади. Шунингдек,“Comedy.uz” резидентларининг ижросидан ҳам баҳраманд бўласиз.

Жаҳонгир Позилжонов ҳам Ушбу клипда иштирок этган. Унинг образи ҳам кутилмаган бўлиб, бундай рольни Жаҳонгир Позилжонов фильмларда ҳам ижро этмаган.

Наримон Султонхўжаев режиссёрлигида тайёрланган клипдаги воқеалар ривожи зерикишга фурсат қолдирмайди ва якуний ечим ҳам барчага маъқул келиши шубҳасиз.

 

Клип ҳақида кўплаб фикрларни билдириш мумкин, аммо энг яхшиси ўзингиз видеони томоша қилинг ва кайфиятингизни 101 даражага кўтаринг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol