«У» номли қисқа метражли фильм 70 Канн Халқаро кинофестивалида намойиш этилди

Сана: 28.05.2017 1264

«У» номли қисқа метражли фильм 70 Канн Халқаро кинофестивалида намойиш этилди

Кинематографияни ривожлантириш марказининг кўмаги остида, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси, ёш режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган «У» номли қисқа метражли фильмда Раъно Шодиева ва Карим Мирходиев каби таниқли киноактёрлар қатори, Россиялик машҳур актёр Дмитрий Дюжев ҳам иштирок этганлигини аввал ҳам хабар берган эдик.

Мазкур фильм 70 Канн Халқаро кинофестивалига тавсия қилиниб, фестивалнинг қисқа метражли фильмлар бурчагида (Short Film Corner) кўплаб жаҳон киноижодкорларининг асарлари қатори намойиш қилинди.

«У» номли қисқа метражли фильм 70 Канн Халқаро кинофестивалида намойиш этилди

Айни кунларда Марказ директори Ойбек Абдушукуров  бошлигидаги, режиссёр Мухлиса Азизова ҳамда Марказнинг халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ 70 Канн Халқаро кинофестивалида иштирок этишмоқда. Марказ директори Ойбек Абдушукуровнинг таъкидлашича, Франциянинг Кан шаҳридан тўғридан-тўғри маълум қилишича, мазкур кинофестиваль Ўзбек кинематографиясини дунёга танитиш билан бирга, Марказ ва дунёнинг нуфузли хорижий кинокомпаниялар ўртасида манфаатли алоқаларни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

Эътиборингизга 70 Канн Халқаро кинофестивалида иштирок этаётган ёш режиссёр Мухлиса Азизова ва Марказ ходимларининг суратларини ҳавола қиламиз.

«У» номли қисқа метражли фильм 70 Канн Халқаро кинофестивалида намойиш этилди

«У» номли қисқа метражли фильм 70 Канн Халқаро кинофестивалида намойиш этилди

«У» номли қисқа метражли фильм 70 Канн Халқаро кинофестивалида намойиш этилди

«У» номли қисқа метражли фильм 70 Канн Халқаро кинофестивалида намойиш этилди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol