Тарғибот тадбирлари Бухорода давомланади...

Сана: 28.05.2017 603

Тарғибот тадбирлари Бухорода давомланади...

Маълумки, 24 апрель санасида Тошкент вилоятида старт олган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирлари бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорлигида бешта вилоятда юқори савияда ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари Бухорода давомланади...

Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Қашқадарё вилоятининг 1 та шаҳар ва 13 та туманларида жумладан, Қарши шаҳар, Қарши, Қамаши, Китоб, Косон, Касби, Миришкор, Муборак, Чироқчи, Шаҳрисабз, Ғузор, Деҳқонобод, Нишон ва Яккабоғ туманларидаги 46 та умумтаълим мактабларида,  1та болалар мусиқа ва санъат мактабида (Муборак туманидаги 11-сон мусиқа мактаби) 40 та касб-ҳунар коллежларида,
4 та маданият ва ахоли дам олиш марказларида (Шаҳрисабз туманидаги Мираки маданият ва ахоли дам олиш маркази, Хитой маданият ва ахоли дам олиш маркази, Қарши туманидаги марказий маданият ва ахоли дам олиш маркази, Кожор маданият ва ахоли дам олиш маркази), 7 та ҳарбий қисмларда (Қарши шахридаги Сержантлар тайёрлаш мактаби, 7533-сонли ҳарбий қисм, 58829-52466- сонли ҳарбий қисм, 64505- сонли ҳарбий қисм, 9205-55159-сонли харбий қисмларда), 1 та вилоят театрида (Қарши шахридаги вилоят мусиқали драма театри), 1 та маданият ва истироҳат боғида ҳамда 12 та марказий ўйингоҳда ўтказилди. Шунингдек, белгиланган режага қўшимча равишда Қарши шахридаги Амфитеатрда якуний гала концерт ташкил этилди.

Мазкур тадбирларда 40 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 83 025 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 10 250 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 17 130 нафар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари,  200 нафар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари,
370 нафар Болалар ревмотология санаторияси беморлари, 640 нафар ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда 54 435 нафар уюшмаган ёшлар ва аҳоли жалб этилди.

Тарғибот тадбирлари Бухорода давомланади...

Тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга ўтган қисқа давр мобайнида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” Давлат дастурининг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тизимли амалга ошириш, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолият кўрсатиши “Инсон манфаати – ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоянинг ҳаётга изчил ва самарали жорий этилиши тўғрисида сўзлаб бердилар.

         Тарғибот тадбирлари 6 июндан Бухоро вилоятида бошланини режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol