ЗИЁДАДАН ҚАЙНОҚ ЯНГИЛИКЛАР

Сана: 19.05.2014 2925 қайноқ

Она бўлганидан сўнг янада шижоат билан ижод қилишдан чарчамаётган хонанда Зиёда мухлислари учун яна бир янги таронани ҳозирлаб қўйибти.

“Паришон” деб номланган янги композициянинг матни ва ғояси Баҳодир Низомовга тегишли. Мусиқа ҳамда аранжировка эса Умид Обидов томонидан яратилган. Янги қўшиқда, ҳар доимгидек, албатта, севги-муҳаббатнинг ёрқин тараннумини ҳис қилишингиз мумкин. Тарона сокин йўналишда эмас. Рақсбоп қўшиқ ҳам деб бўлмайди.

Тез кунлар ичида “Ўзбегим таронаси” радиоси ҳамда сайтимиз орқали биринчилардан бўлиб премьера қилинишини ваъда қилган хонанда Зиёда яна бир қайноқ ва муҳим янгиликдан ҳам бохабар этди. 

Хабарингиз бор жорий йил куз ойларида Зиёда Қобилова ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этишни хабар берган эди. Мазкур концерт дастури икки кун “Истиқлол” санъат саройида 31-октябрь ҳамда 1-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилибти. 

ЗИЁДАДАН ҚАЙНОҚ ЯНГИЛИКЛАР

 ЗИЁДАДАН ҚАЙНОҚ ЯНГИЛИКЛАР

 ЗИЁДАДАН ҚАЙНОҚ ЯНГИЛИКЛАР 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol