Ёдгор Мирзажонов аёллар учун куйлайди.

Сана: 18.12.2013 4803

Ёдгор Мирзажонов  аёллар учун куйлайди.

Нафақат хонадонимизнинг, балки қалбимизнинг ҳам чироғи бўлмиш аёллар билан ҳаёт янада кўркам.

Аёлларга бағишланган қўшиқларнинг ҳам жаранги ўзгача ёқимли бўлади. Ёдгор Мирзажонов ёқимли наволарга тўла “Аёл” деб номланган қўшиқ яратди. Бу таронани тинглаб, фарзанд кўриш бахтига орзуманд аёлларнинг кўнгил кечинмаларини ҳис этсангиз ажаб эмас. Матни Зулфияхон Мамасиддиқ, мусиқаси Ҳайрулла Эргашев томонидан яратилган ушбу қўшиқ яқин кунларда тингловчилар диққатига ҳавола этилади. Шунингдек, хонанданинг тез кунларда жаранг сочадиган рақсга чорлови ҳам бор. Шўх-шодон наволарга йўғрилган “Сен билан” номли қўшиқнинг сўзлари Ботир Эргашев, мусиқаси Мусахон Нурматов қаламига мансуб. Ранг-баранг қўшиқлар жилоси дилингизга шодлик бағишлашига тилакдошмиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol