Виа Мароканддан ваъда қилинган тарона ва клип - “Менинг дадам капитан”

Сана: 22.05.2017 1385

Виа Мароканддан ваъда қилинган тарона ва клип - “Менинг дадам капитан”

Қисқа фурсатда санъат оламида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган, мухлислар меҳрини забт этган Виа Мароканд навбатдаги ижод маҳсулини тақдим қилди. “Менинг дадам капитан” номли мазкур тарона илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Аввалроқ хабар берганимиздек, мазкур композиция учун видеоклип ҳам тасвирга олинган. Ижодкорлар клипни қўшиқ билан бирга тақдим қилиб, мухлисларини икки карра хушнуд этишни устидан чиқишди десак янглишмаймиз. Тарона ва клип Виа Мароканднинг аввалги ижод намуналари каби ўзгача. Ҳар бир қўшиқ ва клипида ўзига хосликни сақлаб,  янгилик яратиб, халқимизга яхши кайфият улашишга интиладиган бу ижодкорларнинг навбатдаги клипига ҳам ўзингиз баҳо беринг ва фикр мулоҳазаларингизни билдиринг.

Виа Мароканддан ваъда қилинган тарона ва клип - “Менинг дадам капитан”

Тарона ва клип муаллифларига тўхталадиган бўлсак, Қўшиқнинг ғоя муаллифи яъни сўзи ва мусиқаси Элдор Қаюмов ва Жавлон Шодмоновга тегишли. Аранжировкаси Равшан Муҳаммедов. Клип режиссёри ҳам Жавлон Шодмонов. Тасвирчи Жонрид Сагдиев.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol