Сарвар ва Комилдан гастрол концерт дастурлари, янги фильм ва кутилмаган видеоклип

Сана: 17.05.2017 3812 қайноқ

Сарвар ва Комилдан  гастрол концерт дастурлари, янги фильм ва кутилмаган видеоклип

Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил февраль ойида “Бир муҳаббат қиссаси” номли жонли ижродаги илк яккахон  концерт дастурини тақдим этган эди. Маълумотларга қараганда, энди улар мазкур концерт дастурини бутун республикамиз бўйлаб ўтказиш ниятида. Вилоятлар бўйлаб гастрол концерт дастурлари  июнь ойида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонандалар ёз мавсумида Хитой, Тожикистон, АҚШ ва Туркманистон давлатларига ҳам гастрол сафарини уюштиришни режалаштиришган. Мазкур концерт дастурлари Қирғизистон республиксидан старт олса ажаб эмас. Сабаби, улар ўзбек хонандалари ичида биринчи бўлиб 28, 29 май кунлари Қирғизистоннинг бир нечта шахарларида “Бир муҳаббат қиссаси” номли концерт дастури билан меҳмон бўлишади.

Сарвар ва Комилдан  гастрол концерт дастурлари, янги фильм ва кутилмаган видеоклип

Деярли ҳар куни жонли ижрода гастрол сафарларига тайёргарлик олиб бораётган Сарвар ва Комил янги фильм устида ҳам иш бошлаган. Фильм номи ва унинг воқеалари ҳозирча сир тутилмоқда. Йил якунида эса “Бир муҳаббат қиссаси” трилогиясининг якуний қисми ҳам тақдим этилади.  Бу видеотуркумнинг 3 қисми тақдим этилганидан сўнг, қаҳрамонлар тақдирига қизиққан, айниқса, Сарварнинг ҳаётига ойдинлик киритишни, фильмни давомини суратга олишни сўраганлар жуда кўпчиликни ташкил этди. Шу боис, Сарвар ва Комил бу қиссанинг давомини тасвирга туширишга қарор қилишди. Унда сиз ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз мумкин бўлади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol