Шоҳруҳхондан “Жоним дадам”

Сана: 15.05.2017 1268 қайноқ

Шоҳруҳхондан “Жоним дадам”

Халқимизнинг севимли санъаткори Шоҳруҳхон “Паризод” қўшиғи ва клипини намойиш этганидан сўнг ўз мухлисларини бироз соғинтириб қўйгани барчага маълум. Хонанда бугун бу соғинчга нуқта қўйиб, янги барча кутган “Жоним дадам” қўшиғини тақдим қилди. Илк жарангидаёқ аъло даражада қарши олинган композицияни хонанда, нафақат ўз отасига, балки барча дадаларга бағишлаб куйлаган десак янглишмаймиз. Қолаверса, бу қўшиқ учун видеоклип ҳам тасвирга олинган бўлиб, у биринчи бор хонанданинг яккахон концерт дастурида намойиш этилган эди. Концертга ташриф буюрган мухлислар албатта бу клипдан баҳра олишга улгуришган. Маълумотларга қараганда, ушбу видеоклип ҳам тез кунларда халқимиз ҳукмига тақдим қилинади. Ҳозирча қўшиқдан баҳра олинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol