Райҳон Шаҳриёр билан куйлаган дуэт таронасини премьера қилди

Сана: 15.05.2017 2751

Райҳон Шаҳриёр билан куйлаган дуэт таронасини премьера қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон февраль ойида бўлиб ўтган яккахон концерт дастурида бир нечта дуэт тароналарни тақдим қилган эди. Хонанда мазкур қўшиқларни бирин кетин оммага ҳавола қилмоқда. Бугун халқимиз эътиборига юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали жаранг сочган, Шаҳриёр билан биргаликда куйлаган қўшиғи ҳам ана шу дуэт қўшиқлар сирасига киради. “Сўрама” деб номланган мазкур мусиқий асар тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, композиция халқимиз орасида ўз тингловчиларини топади.

Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Якзон қаламига мансуб. Мусиқасини эса Райҳон ва Шаҳриёр басталаган. Аранжировка муаллифи Александр.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol