ДИЛШОД ХОЛИҚОВДАН ВАЪДА ҚИЛИНГАН КЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Сана: 15.05.2014 3375 қайноқ

“Нола-нола” номли таронасини яқиндагина премьера қилган умидли хонанда Дилшод Холиқов бугун мазкур қўшиққа суратга олинган янги клипни тақдим этмоқда. 

Режиссёр Ёдгор Носиров бошчилигида суратга олинган қизиқарли видеоклипда ТВ бошловчи Ҳусан ҳам роль ижро этган. Клип сюжет йўналишида тасвирга олинган. Унинг воқеалари сизни ҳам бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Дилшод Холиқовни шу кунларда фақат овоз ёзиш студиясида учратишингиз мумкин. Хонанда мухлисларига биратўла учта тарона тақдим этишга киришган кўринади.

ДИЛШОД ХОЛИҚОВДАН ВАЪДА ҚИЛИНГАН КЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Дилшод Холиқовнинг айтишича, айни пайтда овоз ёзиш студиясида доимий ижод қилиб, тез фурсат ичида янги қўшиқларини премьера қилишни истамоқда. Аммо, айни пайтда тўй хизматлари ҳам канда бўлаётган йўқ экан. Устига устак, ҳар куни хизмат бор.

ДИЛШОД ХОЛИҚОВДАН ВАЪДА ҚИЛИНГАН КЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

 

Бу кетишда қўшиқларини қисқа фурсат ичида тугатиб олиши даргумонга ўхшайди. Бироқ хонанда яқин кунлар ичида янги ижод намуналаридан муҳлисларини баҳраманд этишни ваъда қилмоқда. Хонандага серғайрат ижод, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб, янгиликларни кутиб қоламиз. 

Марҳамат клипни томоша қилинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol