ШЕРЗОД ТОҲИР СОДИҚОВНИНГ ШОГИРДИМИ?!

Сана: 15.05.2014 3163

15 май куни соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали “Адойингман ишқингда” номли таронасини тақдим этган Шерзод Якубов ҳақида шов-шувли мавзу кўтарилди. 

 

Премерадан сўнг барча мухлислар қўшиқ ва хонанда истеъдодига юқори баҳо берар экан бошловчи Дилмурод Ғуломовга биргина савол билан қайта-қайта мурожаат этаверишди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, қўшиқнинг мусиқаси, матни ва аранжровкаси Жасур Саидовга тегишли. 

ШЕРЗОД ТОҲИР СОДИҚОВНИНГ ШОГИРДИМИ?!

Мана энди қайта-қайта сўралган мавзуга қайтсак: эфир давомида “Шерзод Якубов машҳур рок қўшиқчиси Тоҳир Содиқовнинг шогирдими?!” деган саволлар тингани йўқ. Тингловчиларнинг сўровларида жон бор, ҳақиқатдан ҳам хонанда Шерзодбекнинг овози ва куйлаш услуби ўша машҳур “Болалар” гуруҳининг хонандаси Тоҳир Содиқовга жуда ўхшаш. 

ШЕРЗОД ТОҲИР СОДИҚОВНИНГ ШОГИРДИМИ?!

Барча бу саволига жавоб олишга интилди. Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз?... Балки, ҳақиқатдан ҳам Шерзодбек Тоҳир Содиқовнинг шогиртидир ёки йўқ. Бунисини аниқ айта олмаймиз. Бироқ бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Шундай экан бизни кузатишда давом этинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol