“Арслон изидан” фильмининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди

Сана: 07.05.2017 742

“Арслон изидан” фильмининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Азиз Раметов режиссёрлигида яратилган “Арслон изидан” картинаси 13-майдан катта экранлар юзини кўради. Узоқ кутилган ва барчани бирдек қизиқтирган мазкур фильмнинг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди. ОАВ ходимлари  ва киношунослар учун бўлиб ўтган премьерада режиссёр Азиз Раметов журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди ва барчани картина намойишига таклиф қилди.

“Арслон изидан” фильмининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди

“Арслон изидан” фильми Азиз Раметовнинг илк режиссёрлик иши бўлишига қарамай, лойиҳага жиддий ва масъулият билан ёндашганини кўриш мумкин. Унда кўтарилган ғоя ҳам томошабинларни бефарқ қолдирмайди. Картинада одам савдоси, гиёҳвандлик балосига дучор бўлганлар тақдири атрофлича  кўрсатиб берилган. Фильмда Азиз Раметов, Улуғбек Қодиров, Зара Ширинова, Алишер Усмонов, Алихан ва бошқалар иштирок этган. Кино асарнинг бош продюсери Саида Раметова.

“Арслон изидан” фильмининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol