“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

Сана: 07.05.2017 2651

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

7  май куни Алишер Навоий номли киносаройида режиссёр Баҳром Ёқубовнинг “Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” деб номланган картинасининг премьераси бўлиб ўтди. Фильм намойишига киноижодкорлар, журналистлар ва фильмни кутган ашаддий мухлислар ташриф буюришди.

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

Тақдимотни Азиз ва Жайрона олиб боришди. Улар фильм устида ишлаган ижодий гуруҳни саҳнага таклиф этиб, бирма-бир оммага таништиришди ва томошабинларни кўп куттирмай, фильм намойишига навбат беришди.

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

Картинада бош ролларни Севара Солиева ва Алишер Усмонов ижро этган. Бундан ташқари, Мира Азизов, Ҳосият Хусанова, Асқар Ҳикматов ва бошқалар қатнашишган.

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

Фильм ҳақида бош қаҳрамонни яратган актриса Севара Солиева ўзи яратган қаҳрамони ҳақида қуйидагича фикр билдирди: “Яратган образим ҳақида гапирадиган бўлсам, тўғри кўпинча содда ва оддий қизларни ролини ижро этаман. Бироқ орада комедик ролларда иштирок этганим боис, бу фильмда ҳам яна ўша ўзим севган ролда намоён бўлдим. Албатта бу фильмда ижобий қаҳрамонман.  Оиласини, ўзлигини, хотираларини ҳеч нарсага алишмайдиган қиз образини яратганман. Ўйлайманки, бу образим мухлисларга манзур келади.”

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

Картинани сиз 8 майдан юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилиш имконига эгасиз.

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

“Мажруҳ 2 ёҳуд мистер Америка” номли картинанинг намойиши бўлиб ўтди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol