Мафтункор Шаҳзоданинг яккахон концерт дастури ҳақида батафсил

Сана: 06.05.2017 836 қайноқ

Мафтункор Шаҳзоданинг яккахон концерт дастури ҳақида батафсил

Маълумки, 5 май куни эстрадамиз юлдузи мафтункор Шаҳзоданинг яккахон концерт дастурига старт берилди. Сайтимиз орқали концертнинг илк кунидан фоторепортажни ҳам тақдим қилган эдик. Энди эса ваъда қилганимиздек, дастур ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

Мафтункор Шаҳзоданинг яккахон концерт дастури ҳақида батафсил

Дастур 3 қисмни ўз ичига олган бўлиб, ҳар бир блокда хонанда такороланмас ва ёрқин образларда намоён бўлди. Концерт “Дежаву” таронаси билан бошланди.  Сўнг “Love you” номли қўшиқ жаранг сочди. “Қарама кўзларимга” ва “Ўтиб кетади” қўшиқлари билан концерт давомланди. Бу композицияларни янграшини тингловчилар кутмаган эди. Барчага ширин хотираларни ёдига солган бу мусиқий чиқиш томошабинларни жонлантириб юборди. Ана ундан кейин барча бирдек севган ва хит бўлган “Шунчаки” композициясини хонанда мухлислари билан бирга куйлади.  “Хайр энди кеч” қўшиғи янграганида эса раққосаларнинг хонанда билан бирга тайёрлаган рақси барчани оло қолдирди. Бу орада “Розиман” номли янги тароналардан бири жаранг сочди. “Хаста таронаси билан эса биринчи қисмга якун ясалди.

Мафтункор Шаҳзоданинг яккахон концерт дастури ҳақида батафсил

Иккинчи блок эса айни дамда катта-ю кичикнинг севимли қўшиғига айланган “Ёмғир” қўшиғи билан бошланди. Мухлислар таронанинг илк оҳангларидаёқ олқишлаб, ҳайқириб кутиб олишди. Сўнг “My angel” номли қўшиқ жаранг сочди.  “Куёв ва келинча” эса барчага романтик кайфият улашди. Раққосалар тайёрлаган сағна кўриниши ҳам қўшиққа монанд эди. Дастурнинг энг кулминацион нуқталаридан бири бу Фаррух Зокировнинг ташрифи бўлди десак янглишмаймиз. Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров Шаҳзода билан бирга “Чинара” қўшиғини куйлар экан, у бундай бахтдан мамнун эканини бот-бот такрорлади. Шаҳзода эса қувончини яшира олмади. Фаррух Зокиров уни рақсга таклиф этди. Бу қўшиқ янграганида томошабинлар чироқлар билан уларни қўллаб туришди. Бу эса Фаррух Зокироввга янада илҳом бағишлади. Ҳаттоки, мана шундай чироқларни ёқиб туришларини ва у бу лаҳзаларни расмга муҳрлаб олишини айтиб ўтди.  Қўшиқ тугагач Шаҳзода Фаррух Зокировнинг “Чайхана” қўшиғини куйлашга рухсат сўради ва уларнинг розилиги билан бу қўшиқ концерт дастурида жаранг сочди. “Минг шукур” қўшиғини эса “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишлаб куйлади ва бу композиция унинг энг яхши кўрган қўшиғи эканини ҳам таъкидлаб ўтди. “Люли-люли”  билан 2 фисм ҳам якунланди.

Мафтункор Шаҳзоданинг яккахон концерт дастури ҳақида батафсил

“Шошма” қўши0и билан бошланган учинчи қисмда ҳамма Шоҳруҳхонни кутгандек бўлди. Бироқ хонанда уни бир ўзи ижро қилди. “Люблю тебя”  билан концерт давомланди. “Кет”, “Ҳабиби” кетма-кет ижро этилди. “Румба” таронаси ҳам барчани рақсга чорлади. У хонанда баланд зиналар орқали юқорига кўтарилиб уни ижро қилди. “Биллионера” ҳам ташриф буюрганларга аъло кайфият бағишлади. “Раҳмат ҳаёт” билан эса концертга якун ясалди.

Мафтункор Шаҳзоданинг яккахон концерт дастури ҳақида батафсил

Дастур қисқа ва лўндa. Асосийси ёрқин, файзли ва меҳр-муҳаббатга бой бўлди. Дастурнинг мана шундай дилга яқин ва мароқли ўтишига  хонанда ҳар жиҳатга эътибор қаратганини кузатиш мумкин. Унинг либосларидан тортиб, соч турмагигача ўзгача дид ва латофатни кўрасиз. Саҳна декорацияси ҳам ўзгача. Раққосалар тайёрлаган ҳар бир чиқиши алоҳида саҳна асари.

Мафтункор Шаҳзоданинг яккахон концерт дастури ҳақида батафсил

Ҳали олдинда яна  олти кунлик дастур бор. Концертнинг ҳар бир куни файзли ва мароқли ўтишини тилаб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol